Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти талабаларини планшетлар билан таъминлади

Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг 1-босқич талабаларига икки тилда зарур дарслик, адабиётлар, ўқув мажмуалари юкланган планшетлар топширилди.  Замонавий ҳаётимизни бир вақтнинг ўзида кўп вазифаларни бажаришимизга ёрдам берадиган ноутбук ва планшетларсиз тасаввур қилиш қийин. Ўқув йили давомида  бериладиган  барча мавзу ва топшириқлар бўйича махсус адабиётлар талабага вақтдан унумли фойдаланиш ва чуқурроқ билим олиш имконини беради. Аслида бугунги куннинг талаби ҳам шу. 

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, 2021 йилда ўз фаолиятини бошлаган Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти инновация ва хорижнинг илғор тажрибасини биринчи ўқув йилидан таълим тизимига татбиқ этган бўлиб,  олий ўқув юрти бугун ҳам талабаларга қулайлик яратишга алоҳида эътибор бермоқда.