Инсон қалбига йўл меҳр-мурувватдан бошланади

Меҳр-мурувват, саховат инсонийлик безагидир. Меҳрдан баҳра олган, унинг томчилари билан суғорилган қалб эса доимо яхшилик, эзгулик томон интилади. Атрофдагиларга ҳам ёруғлик улашишга, ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг бир гуруҳ талабалари меҳр-мурувват акциясини ўтказиш таклифи билан чиқишди. Талабаларнинг бу таклифини институт раҳбарияти,  профессор ўқитувчилари ва ходимлари қўллаб қувватлашди.

Кеча институтининг кўнгиллилардан ташкил топган профессор ўқитувчилар, институт ходимлари ва талабалар Юнусобод туманининг Увайсий, Астробод, Туркистон, Собиробод ва Севинч маҳаллаларида истиқомат қилувчи 20 нафар ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилаларга бориб, озиқ-овқат маҳсулотларини улашишди.

“Мана шу арзимас ҳаракатимиздан инсонларнинг кўнглини оз бўлса ҳам кўтара олсак, ўзимизни баҳтиёр ҳис қиламиз”- дейди ФТТИ талабалари. Сахийлик бошқа гўзал ахлоқлар каби кўриб ўрганиладиган фазилат саналади. Ёш авлодга сахий бўлишни ўргатиш, уларга ўрнак бўлиш жуда муҳим. Қанийди, жамиятимизда сахийлар, саховатпеша инсонлар кўпайса... 

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати