Бугундан Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва юртимизда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” дори воситаси таркибида қўшимча ёт моддалар аниқланганлиги боис, ҳозирда ушбу ишлаб чиқарувчининг бошқа маҳсулотларида ҳам ҳам худди шундай ҳолат кузатилиш эҳтимолини инобатга олган ҳолда, компаниянинг бошқа маҳсулотлари ҳам чуқур лаборатор текширувларидан ўтказилмоқда.