Амрилло Иноятов Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

А. Иноятов 1979 йилда туғилган. 2001 йил Бухоро давлат тиббиёт институтини, 2005 йилда Тошкент тиббиёт академиясида “Болалар юз-жағ жарроҳлиги” мутахассислиги бўйича аспирантурани тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Бухоро давлат тиббиёт институти илмий-текшириш лабораториясида бошлаган. 2006-2014 йилларда ушбу институтнинг “Хирургик стоматология” кафедраси ассистенти, мазкур кафедра мудири, Стоматология факультети декани вазифаларида ишлаган. 

2014-2020 йилларда Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиалининг Стоматология факультети декани, ушбу филиал директори, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори сифатида фаолият кўрсатган.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Амрилло Иноятов 2020 йил 3 ноябрдан буён Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Манба: ССВ Матбуот хизмати


Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати