Таъсири номаълум бўлган дори воситаларининг белгилари

Дори воситасининг йўриқномасида:

Дорининг ножўя таъсирлари ва қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаса;

Фармакокинетикаси таърифи батафсил келтирилмаган ёки мавжуд бўлмаса (яъни препаратнинг организмга қандай таъсир кўрсатиши, қандай сўрилиши, қандай тарқалиши, қандай чиқарилиши ҳақида ҳеч қандай таъриф йўқ бўлса);

“Ҳамма нарсадан" деб ёзилган, ҳар дардга даво сифатида келтирилган бўлса (яъни, "препарат жуда кенг қўлланилади, у ич кетишига, бош оғриғига мос келади ва шу билан бирга йўталнинг ҳам олдини олади  ва қуртларни чиқаради"  дейилган бўлса ёки шунга ўхшаш ишонтиришлар бўлса);

“Ёш чекловлари йўқ, болаларга ҳам,  катталарга ҳам бирдек қўллаш мумкин" деб ёзилган бўлса;

Дозаланиши ва дозани ошириб юбориш ҳақида маълумотлар бўлмаса;

“Ҳеч қандай чекловларсиз узоқ вақт фойдаланиш мумкин", деб келтирилган бўлса, эҳтиёт бўлинг!

Сифати кафолатланмаган бундай  дори воситалари организмга зиён етказиши мумкин.