27- Тошкент халқаро “Соғлиқни сақлаш – TIHE 23” кўргазмаси

27th Tashkent International Healthcare Exhibition – TIHE 2023

13 - 15 April 2023  Uzexpocentre NEC, Tashkent, Uzbekistan

Тошкент халқаро “Соғлиқни сақлаш – TIHE” Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт кўргазмаси!

Ҳар йили апрель ойида Тошкент халқаро “Соғлиқни сақлаш – TIHE” кўргазмасини ташкил этиш анъанага айланган.

Жорий йилда ҳам ушбу анъана давом эттирилиб,  13-15 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида даволаш ва реабилитация учун зарур бўлган замонавий тиббий асбоб-ускуналар намойиш этилади.

     Иштирокчилар ва ташриф буюрувчилар таркиби, тақдим этиб келинаётган брендлар сони бўйича – TIHE кўргазмаси нуфузи юқори. Кўргазма илк бора 1995 йилда ташкил этилган эди, шундан буён унда 3000 га яқин компаниялар қатнашди. Иштирокчилар географияси деярли барча қитъаларни, жумладан Европа, Осиё, Америка ва Африкани қамраб олди.  

Асосий бўлимлар:

·     Тиббий маҳсулотлар, техника ва ускуналар;

·     Лаборатория;

·     Стоматология ва эстетик тиббиёт учун ускуналар ва технологиялар;

·     Эстетик тиббиёт;

·     Фармацевтика маҳсулотлари;

·     Фармацевтика саноати учун ускуналар.

 

Ўтказилиш санаси: 2023 йил 13-14-15 апрель

Шаҳар: Тошкент

Манзил: “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуаси

Ташкилотчи: Iteca Exhibitions 71 205 18 18  tihe@iteca.uz