Конститутция ўзимизники! "Сеники. Меники. Бизники"

Айни кунларда биз барчамиз қизғин сиёсий жараёнга гувоҳ бўляпмиз. Бу ҳам бўлса, асосий қомусимиз бўлган Ўзбекистон конститутциясига киритилаётган янги моддалар муҳокамаси. 

Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилиб, моддалар сони 128 тадан 155 тага ошмоқда. Конституциямизнинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпаймоқда.

Яъни, амалдаги Конституциямиз 65 фоизга янгиланмоқда.

Янги моддаларнинг мазмун-моҳияти, улар қамраб олган соҳалар, янги таҳрирдаги лойиҳада инсон қадри, унинг манфаатлари ва умуман халқ учун кенг кўламдаги ўзгаришлар ўз аксини топаётгани борасида фалсафа фанлари доктори, профессор Жуманиёз Раматов талабаларга маъруза қилди.