НАЗАРИЙ БИЛИМ ВА АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАР УЙҒУНЛАШИБ

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг 1 - босқич талабаларида илк Мутахассисликка кириш танишув амалиётлари бошланди. Мазкур амалиёт институтнинг «Фармацевтикада бошқарув ва иқтисодиёт” кафедраси томонидан ҳар йили мунтазам ташкил этилади. Талабаларнинг 1-босқич амалиёти Олий ўқув юрти берган назарий билимларни мустаҳкамлайдиган муҳим жараён ҳисобланади. Шу боис амалиёт учун фармацевтик компания ва ташкилотлар  «Фармацевтикада бошқарув ва иқтисодиёт” кафедраси томонидан бир нечта муҳим мезонлар асосида танланади.  

Амалиётнинг дастлабки кунларида талабалар Фармацевтика инновация маркази лабораторияларини иш фаолияти билан яқиндан танишишга муваффақ бўлишди. Марказда жойлашган “Микробиология” лабораториясини кўздан кечириш талабалар учун қизиқарли ва керакли маълумотларга эга бўлишга кўмаклашди. Ҳозирда талабалар амалиётни "ASKLEPIY Group" компаниясида давом эттириб, ташкилот фаолияти ва ишлаш принципларини ўрганишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, амалиёт давомида талабалар Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги етакчи саналган компаниялар ва дори воситалари сақланадиган омборхоналар билан танишиш, дори воситаларини сақланиши, тақсимланиши ва истеъмолчиларга етказиб берилиши каби бир қанча жараёнларни кузатиш имконига эга бўладилар. Бу ўз навбатида, бўлажак фармацевтларга  ташкилотлар фаолияти ва ундаги тизим ҳақида тўлиқ тасаввур беради.  

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти, Матбуот хизмати