ФТТИнинг 1-босқич талабалари танишув амалиётида

Фармацевтик таълим ва тадкикот институти 1-босқич бакалавр талабаларида 1-семестр якунланиб, иккинчи семестрда режа бўйича ўқув дастуридан ўрин олган “Танишув амалиёти”ни бошланди.  Танишув амалиёти ўқув жараёнига боғланган ҳолда дарс жадвали асосида ҳафтада 1 марта 15 ҳафта мобайнида олиб борилиши режалаштирилн. Амалиётнинг биринчи ҳафтасида талабалар «Дори Дармон» АК нинг марказий дорихонасига бориб,   «Дори -Дармон» АКнинг фаолияти, унинг тарихи ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар. Бундан ташқари, талабаларга экстемпорал рецептура асосида тайёрланадиган “Дори воситалар бўлими”, “Марказий дорихона булимлари (рецептура бўлими, имтиёзли рецептура бўлими, тайёр Дори воситалар бўлими, махсус бўлимлар)” ҳақида тўлиқ ахборот берилди.  Шундан сўнг ёшлар ташкилотнинг иш жараёни билан яқиндан танишишди.

Танишув амалиёти доирасида 1-босқич талабалар республикамизнинг етакчи фармацевтик ташкилотларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишиши кўзда тутилган.

ФТТИ ахборот хизмати