Абитуриентлар диққатига!

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти бакалавриат таълим йўналишларига хужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари 2022 йил 27 июль куни соат 9-00 дан бошлаб ўтказилишини маълум қиламиз.

Абитуриентлардан хужжатларни қабул қилиш 2022 йил 24 июль куни соат 23-59 да якунланади.

 

Хурматли абитуриентлар!

Шахсий кабинетингизга кириб, ўзингизга тегишли рухсатномани чоп этиб олишингизни сўраймиз.

 

         Янги маълумотлар бўлса, қўшимча эълон қиламиз.

 

Қабул комиссияси