Маънавиятли ёшлар ватан таянчи

Яқинда Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ва Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ўртасида ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган ҳамкорлик йўлга қўйилди. 4 март куни ЎЗДСМИнинг ўқув театрида 4-“Драматик театр ва кино актёрлиги” бўлими талабаларининг диплом спетакли бўлган “Ревизор” спектакли намойиш этилди. Мазкур спектакль ФТТИ жамоаси ва талабалари учун махсус ижро этиб берилди.

Ушбу гўзал мисралар муаллифи Ўзбекистон ҳалқ шоираси Зулфияхоним. Бугун забардаст шоира, журналист, таржимон, жамоат арбоби саналган Зулфия Исроилованинг таваллуд куни. Зулфия – ўзбек аёлининг садоқати тимсолига айланган. 1935 йилда шоир Ҳамид Олимжон билан оила қурган шоира орадан 9 йил ўтиб турмуш ўртоғининг фожиали ўлимидан кейин икки нафар фарзанди билан ёлғиз қолган. Аммо, тушкунлик уни ижоддан тўхтата олмаган. Забардаст ижодкор ўрта осиёлик энг машҳур шоиралардан бири ҳисобланади.

Бугун 11 февраль "Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин- қизлар куни"дир. Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтимизда 20дан зиёд олима аёллар, фан докторлари, профессор ва доцентлар фаолият юритмокда. Улар таълим масканида малакали мутахассисларни тайёрлаш билан бир қаторда фармацевтика илмини ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда. Илм-фан билан шуғулланиш игна билан қудуқ қазишдек машаққатли ва мураккаб жараёндир.

Шу кунларда мамлакатимизда буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган маърифий тадбирлар, адабий кечалар, илмий анжуманлар ва мушоиралар ўтказилмоқда. Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида ҳам буюк аждодимиз таваллуд топган кун муносабати билан “Алишер Навоий ёд айлаб” деб номланган адабий-бадиий тадбир ташкил этилди. Шу муносабат билан кечага институт ўқитувчилари ва талаба-ёшлар йиғилди.

Янгиланиш фаслини кутаётган қалбларимизни илиқлик ва фарахбахш туйғулар эгаллади. Ҳар фаслнинг ўз ўрни, гашти бор. Бироқ “фасллар келинчаги” дея таърифланадиган баҳор чиндан ҳам ўзгача. Баҳорни “уйғониш фасли” деб бежиз айтмайдилар. Кўкламда табиат гўё қишки уйқудан “уйғонади”. Сербарака баҳор ёмғири заминнинг яшнашига сабаб бўлади. У заминга буюк неъматни ёғдиради. Баҳор янгиланиш фасли ҳамдир. Унинг бундай ном олиши қадимий Наврўз шодиёнаси билан боғланади. Халқимизнинг узоқ тарихга эга урф-одатлари, айниқса Наврўз айёми бугун умумхалқ байрами сифатида халқимиз томонидан кенг нишонланмоқда.

Куни кеча мамлакатимиздаги барча таълим масканлари, илмий-маърифий муассасалар ва кутубхоналарда шоҳ ва шоир, йирик давлат арбоби, қомусий олим ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги кенг нишонланди.