I Республика илмий-амалий халқаро анжумани

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида “Замонавий фармацевтика соҳаси ривожланишининг долзарб масалалари ва тенденциялари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади. Эрта тонгдан институтга ташриф буюрган меҳмонлар шарқона куй қўшиқлар садоси остида кўтаринки кайфиятда кутиб олинди.

Янгиликлар 24 Талабалар ётоқҳонаси фойдаланишга топширилди

Мактабни битириш арафасида ўспиринлар касблар ҳақида хато ва нотўғри тасаввурга эга бўладилар. Касблар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш, кегусида ўтган вақтига ачинмаслик учун ҳаракатни бугундан бошланг. Яъни 9-синфдан бошлаб аста–секин ўзингиз танлаган йўналишингиз билан танишиш мақсадида институт ва университетлардаги «Очиқ эшиклар» кунига ташриф буюринг.

Дорихона муассасалари ва соҳадаги фармацевт мутахассислар учун ташкил этилган малака ошириш курсларига (144 соат, 36 соат) қабул давом этмоқда.

Истеъдодли, билимли, тиришқоқ меҳнаткаш , аъло баҳоларга ўқийдиган талаба ҳар қандай олий ўқув юртнинг, устозларнинг ифтихори ва умиди саналади. Институтимизнинг бир гуруҳ иқтидорли талаба ёшлари ўзларининг инновацион ғоялари, тадқиқот ишлари билан республика миқёсида ўтказилаётган “Мирзо Улуғбек ворислари” танловида иштирок этишмоқда. “Мирзо Улуғбек ворислари” танлови ҳақида:

Ўз навбатида Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти жамоаси ҳам Бегзод Толиповни ва Рисолат Рустамовани ушбу ютуқ билан табриклаймиз, келгуси ишларида зафарлар тилаб қоламиз.

Ҳар қандай институтнинг фахри - бу тажрибали, интилувчан, билимли ва истеъдодли ўқитувчилари саналади. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ўқитувчилари мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этадилар.