DASTUR SPETSIFIKATSIYASI

Фармация

Мамлакатимиз ахолисига фармацевтик ёрдам кўрсатишистеъмолчиларнинг дори воситаларитиббий буюмлар ва бошка фармацевтика махсулотларига булган эхтиёжини аниклаш ва талабларини кондириштурли мулкчилик шаклларидаги дорихоналарда фармацевтлар ишини ташкиллаштириш замонавий фармацевтика тизимида мухим урин тутади.

Соҳанинг дори воситаларининг сифат назорати, стандартизацияси, фармацевтик  технология, фармакология, токсикология, микробиология, фармацевтика ишини ташкил қилиш фанларини реал амалиёт шароитларида, муаммолар ечимига қаратилган режалар асосида олиб борилиши бугунги кун буюртмачилари талабларига мос, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш имконини беради.

Таълим тури – кундузги, давомийлиги – 5 йил

Шартнома тўлови (бир академик семестр учун ) - 14 500 000 сўм

 

Саноат фармацияси

Аҳолини сифатли хамда безарар, жахон стандартлари талабларига жавоб берадиган дори воситалари билан таъминлаш, дори воситаларини ишлаб чикариш замонавий фармацевтика тизимининг энг мухим устувор вазифаларидан биридир. Бугунги кунда дори воситаларини  ишлаб чикаришни махаллийлаштириш тадбирларида фармацевтик ишлаб чикариш линия ва технологик жараёнлари, косметик ва парфюмерия воситалари ишлаб чикариш  корхоналари, биологик объектларни кайта ишлаш ва улардан биофаол  моддаларни ажратиш, биотехнологик ва назорат-аналитик лабораториялар  фаолиятини  такомиллаштириш талаб этилиб, унда бевосита Саноат фармация (турлари буйича) таълим йуналиш буйича мутахассис -фармацевт-технологларнинг иштироки зарур.

Соҳанинг дори воситаларининг сифат назорати, стандартизация, дориларнинг саноат технологияси, фармакология, токсикология, микробиология,  ишлаб чиқариш менежменти  фанларини реал амалиёт шароитларида, муаммолар ечимига қаратилган режалар асосида олиб борилиши бугунги кун буюртмачилари талабларига мос, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш имконини беради. 

    Таълим тури – кундузги, давомийлиги – 4 йил

    Шартнома тўлови (бир академик семестр учун 13 000 000 сўм)

 

Магистратура

Магистратурада таълим жараёни бевосита фармацевтика соҳасининг тажрибали ва етакчи  мутахассислари  ҳамда юқори салохиятли профессорлар иштирокида ташкил этилади. Магистратура талабаларининг илмий фаолияти инновацион технология ва замонавий жихозларни қўллаш асосида уларнинг истиқболли тадқиқот ишлари билан (PhD) узвий боғлиқликда олиб борилади.