Конституция - барқарор ҳаёт ва тараққиётимиз кафолати

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция – инсон қадри ва ҳуқуқлари гарови” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.  Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни институтнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Камолатдин Курултаевич Исмаилов очиб, Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида атрофлича маълумот берди.

Жамоат хавфсизлиги университети профессори Содиқ Оқбоевич Юлдашев ўз маърузасида Бош қомусимиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш, таълим, фан, маданият ҳамда маънавият ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Маърузачи Асосий Қонунимизда мамлакатимизда барчанинг таълим олиши, шунингдек, истиқомат қилаётган миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлангани, ёшларнинг онги ва қалбида Конституциямизга ҳурмат, Ватан тақдирига дахлдорлик, масъулият ҳиссини янада кучайтириш масалалари хусусида сўз юритиб, барчани ушбу умумхалқ байрами билан муборакбод этди.

Тадбирда институтнинг 2-босқич талабалари иштирокида Конститутциямиз ҳақида бадиий чиқишлар намойиш қилинди.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати