Очиқ эшиклар куни

Мактабни битириш арафасида ўспиринлар касблар ҳақида хато ва нотўғри тасаввурга эга бўладилар. Касблар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш, кегусида ўтган вақтига ачинмаслик учун ҳаракатни бугундан бошланг. Яъни 9-синфдан бошлаб аста–секин ўзингиз танлаган йўналишингиз билан танишиш мақсадида институт ва университетлардаги «Очиқ эшиклар» кунига ташриф буюринг.

Ана шундай, ўз келажагига бефарқ бўлмаган Тошкент вилояти Тошкент туманидаги 25-ўрта мактабнинг бир гуруҳ ўқувчилари синф раҳбари Камола Соипова ва мактаб психологи Зарнигор Нишонова бошчилигида Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига ташриф буюришди.

Уларни институт ўқув бўлими бошлиғи Наргиза Содиқова, таълим сифатини назорат қилиш бўлими мутахассиси Барно Абдураимова, услубчи Лола Ражабова кутиб олишди ва институт аудиториялари, ўқув лабораторияси ҳамда кутубхона билан таништирдилар.

Институтда мавжуд барча қулайликлар, шу билан бирга талабаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўқув жараёнлари, институт тартиб-қоидалари ҳақида маълумот беришди.

Шунингдек, институт қошида ташкил этилган ўқув маркази фаолияти ҳақида ҳам батафсил сўзлашди. 

Иқтидорли талабаларнинг ютуқлари, ихтиролари борасида ҳикоя қилишди.

Ўқувчилар ҳам, уларнинг педагоглари ҳам катта таассуротлар билан қайтишди.

Сизда ҳам Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ҳақида батафасил маълумотлар олиш, ўз кўзингиз билан ўқув жараёнларини кузатиш истаги туғилган бўлса, бизга мурожаат қилинг. Институт алоқа маркази телефон рақамлари:

+998 97 139-00-50

+998 97 189-00-50

+998 71 202-05-50

+998 71 203-05-50

Манзил: Юнусобод тумани, 19- мавзе, 46- уй. Мўлжал: Uz "Mal-oil" ёқилгғи қуйиш шаҳобчаси.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
матбуот хизмати