“Заковат”ли ёшлар сафи кенгаймоқда

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Ана шу тадбир доирасида Ёшлар агентлиги, Заковат нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда “Билимли ёшлар – юрт келажаги” шиори остида институт талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. 

Институтнинг энг зукко, доно талабаридан ташкил топган 10 та гуруҳ интеллектуал ўйин бошловчиси берган, фикр қилишга ундайдиган мантиқий саволларга тез ва креатив жавоблар қайтаришга муваффақ бўлдилар. Ўйин давомида кўтаринки кайфият ҳукм сурди. 

Барча бор имкониятини намоён қилишга ҳаракат қилинган ўйинда хоҳлаймизми, хоҳламаймизми ғолиблар ва енгилганлар бўлади. Аммо, ўйин ўзаро дўстона муҳитни шакллантириши, билимларни янада чархлаши, билмаганларини дўстларининг жавоблари орқали билиб олишга имконият яратгани билан муҳим.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти талабаларининг ўзаро баҳсларида фармация йўналишининг 2- босқич талабаларидан ташкил топган “Темур издошлари” гуруҳи ўз номига муносиб деб топилди. Улар энг кўп тўғри жавоб берган жамоа сифатида 1-ўринни қўлга киритдилар.  

“Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этади. Бизни кузатиб боринг.