Қонунчиликдаги янгиликлар

2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб халқ табобатини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ибн Сино илмининг билимдонлари” танлови ўтказилади

"Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорига (ПҚ–251-сон, 20.05.2022 й.) мувофиқ:

Давлат тиббиёт муассасаларида, жумладан ҳар бир поликлиникада, доривор ўсимликлар воситасида даволашга мўлжалланган халқ табобати хоналари ва фитобарлар ташкил қилинади;

Тошкент тиббиёт академиясининг клиникаси қошида Республика халқ табобати илмий-амалий марказининг 40 ўринли даволаш бўлими ва ҳудудларда филиаллари фаолияти йўлга қўйилади;

Шунингдек, 2022 йил 1 июндан бошлаб самараси исботланган доривор ўсимликларни босқичма-босқич тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари ва протоколларига киритилади.

Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги яратилган ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этилган дори воситаларининг тиббиёт амалиётида кенг қўлланилишини таъминлаш мақсадида клиник протоколлар, диагностика ҳамда касалликларни даволаш стандартлари ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади.