Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти талабаларининг Адиблар хиёбонига ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 24 август кунидаги “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 502-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда талаба-ёшларда ўзбек ва жаҳон адабиётига бўлган қизиқишини ошириш, адиб ва мутафаккирларимиз ижоди билан яқиндан танишиш, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш мақасадида  2022 йил 1 июнь куни Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти фармация факультети 102 А ва 104 А гуруҳ талабалари иштирокида Адиблар хиёбонига ташриф амалга оширилди. Ташриф жараёнида институт услубчиси Н.Э.Юсупова томонидан “Ўзбек адабиётининг йирик вакиллари ижодини ўрганиш” мавзусида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбир жараёнида талабалар хиёбонда жойлашган музейга  ташриф буюриб, адабиётнинг йирик намоёндалари Алишер Навоий, Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Ойбек сингари атоқли адабиётимиз вакиллари хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуаларини кўздан кечирдилар. Ўзбек тили ва адабиётининг ривожига улкан ҳисса қўшган халқимизнинг буюк шоир ва ёзувчилари ҳайкаллари ўрнатилган азиз маскан - Адиблар хиёбонида ўтказилган маънавий тарғибот тадбири талабаларда ўзгача таассурот қолдирди.