ТАНИШУВ АМАЛИЁТИ

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг 1 - босқич талабалари ўтган ҳафтада танишув амалиётини ўташди. Амалиёт давомида талабалар Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги етакчи саналган  "ASKLEPIY Group" компанияси фаолияти билан танишишди, ташкилот омборхонасига боришди. 

Амалиёт чоғида Омборхона фаолиятининг ўзига хос томонлари, дори воситаларининг сақлаш тартиблари, тақсимлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш каби бир қанча жабҳаларни аниқ мисоллар кўринишида ўрганишди.

Бу ўз навбатида, бўлажак фармацевтлар учун, фармацевтик улгуржи омборхона ишлаш тизими ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишга замин яратди.

Эслатиб ўтамиз, танишув амалиётида талабалар республикамизнинг бир қанча етакчи фармацевтик корхоналарида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишади.