Қариқиз ўсимлигининг хусусиятлари

Қариқиз ўсимлиги (лопух) аsteraceae оиласига мансуб бўлиб, икки йиллик ўсимлик турига киради. баландлиги бир ярим метргача, ўқ илдизи бақувват, барглари йирик бўлиб 40 сантиметргача етади. Юраксимон, гуллари қалқонча ёки қалқонсимон рўвак шаклида жойлашган шарсимон саватчаларга йиғилган. Гуллари найсимон, меваси чўзинчоқ, силлиқ, қиррали, доғли. Қариқиз ўсимлигининг бир нечта тури мавжуд. Энг кўп тарқалгани катта қариқиз ва паҳмоққариқиз ҳисобланади. Қариқиз ўсимлиги артритлар, подагра, суяк синиши, фурункулёз, яллиғланишни даволаш хусусиятига эга.

Қариқиз ўсимлиги асосан, кенгликларда, уйлар, турар жойлар атрофида учрайди, бироқ томорқада ўсмайди, чунки уни одатда бегона ўт сифатида олиб ташлашади. У жуда фойдали ва шифобахш ўсимлик бўлиб, ундан  дори воситаси сифатида унинг уруғи, барглари, илдизидан фойдаланилади. Унинг баргларини биринчи йили териб олиш керак, сабаби,  бир йиллик ўсимликнинг тўпбарглари анча  ширали ва фойдали. Баргларни ёз давомида териб олиш керак. Барглардан янги узилганида ёки қуритилган ҳолда фойдаланиш мумкин. Қариқизнинг уруғлари ҳам шифобахш хусусиятга эга. Уруғларни ҳам териш мумкин, улар ҳам тайёр  доривор хом ашё ҳисобланади. Илдизларни ҳам бир йиллик ўсимликдан олган маъқул. Илдизлари эрта баҳорда ёки кеч кузда йиғиб олинади. Бир йиллик ўсимлик илдизларини баҳорда қазиб олиш мумкин бўлади.

Қариқизнинг баргларини бутунлигича ёки  тўғралган ҳолда сақлаш мумкин. Бу доривор ўсимлик ирсий бузилишлар, ошқозон ичак ва бўғинлар касалликларида қабул қилинади. Қариқиз барги йўғон ва қўпол бўлади, шунинг учун баргни майдароқ тўғраб қуритиш керак. Қариқиз баргини бутунлигича қуритиш ҳам мумкин. Бу кўринишда қуритиш учун газетани олиб, уни иккига бўлиб ёзамиз ва барглар ўртасига газета бўлакларини қўямиз. Газетанинг бир бетини иккинчиси устига ёпамиз. Шундай қилиб баргларни қават-қават қилиб жойлаштириб қуритамиз.  Шунингдек, баргнинг устини очиқ қолдириш ҳам мумкин. Етарлича қуруқ бўлгунча хонани шамоллатамиз. Барглар секин-аста икки ҳафталарда қурийди. Уларни бир ойга қолдириш ҳам мумкин. Қуритилган барглар шамоллатилган, қуёш тушмайдиган хонада газета варақлари орасида сақланади. 

     Энди эса уруғларни қандай сақлаш мумкинлиги ҳақида маълумот берамиз.

Уруғлар пишиб етилгандан кейин йиғиб олинади. Уларни ёйиб қўйиш шарт эмас, улар тиканли ва ёпишувчан бўлгани учун ғуж-ғуж қилиб жойлаштириш лозим. Улар икки-уч ҳафтада қурийди. Уларнинг тиканларини олиб ташлаймиз ҳамда шунчаки газетага сепамиз ва тайёр уруғларни йиғиб олиб шиша идишда сақлаймиз. Қоғоз пакетда ҳам сақлаш мумкин.

Уруғдан ёғ ва даволаш мақсадида дамламалар (настойкалар) тайёрлаймиз. Аммо уруғлар қуруқ бўлгани учун  уларни алмаштириш, гўшт майдалагич орқали ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Шунда ёғ шифобаҳш моддаларга, жумладан,  Е ва А дармондорилари ва кўплаб микроэлементларига бой бўлади  ҳамда бундай ёғ тери учун жуда фойдали ва шифобахш ҳисобланади.

  Қариқиз ўсимлигидан дори-дармонларни тайёрлашнинг  усули.

Янги қариқиз ўсимлиги  нимаси билан фойдали?

 Биз ёз кунлари исталган вақтда унинг янги баргларини томорқадан юлиб олиб, тез ёрдам сифатида фойдаланишимиз мумкин. Ўсимликнинг янги баргларини оламиз ва агар томорқада ишлаётган бўлсак, бош кийим остидан бошимизга қўйиб оламиз. Шунда бошимиз оғримайди, уни қуёш ҳам қиздирмайди. Бошқа баргни, ҳатто иккитасини олишимиз ва янгилигида белимизга қўйишимиз мумкин. Шу йўсинда биз кун бўйи эгилиб ишласак ҳам бел оғриғидан азоб чекмаймиз. Белга баргни орқа томонини ёпиштирамиз, чунки,  бу томони бирмунча юмшоқ ва илиқ бўлади. Улар тезроқ қизийди. Бошимизга эса яшил томонини қўямиз, чунки у кўпроқ салқинлик беради ва бошимиз қизиб кетмайди. Агар елкамизда миёзит ёки елка кураги периартрити бўлса, биз қўлимизни кўтаролмаймиз, кофта остидан елкага баргнинг яна орқа томонидан ёпиштиришимиз ва кун бўйи бемалол  ишлашимиз мумкин. Агар биз буни тунда қилсак, унда баргларнинг бу қисмини илиқ асал суртган ҳолда ёпиштиришимиз лозим. Елкани асал билан енгил уқалаб, устига янги баргни ёпиштириб қўйса ҳам бўлади. Тун бўйи тинч ухлайсиз ва оғриқлардан фориғ бўласиз.

  Қариқиз ўсимлигини пойафзалга ҳам жойлаштириб қўйилса, товон суяги ва бармоқларнинг майда бўғинлари оғриса, сиз янги баргини оёғингиз остига солиб қўйсангиз, оғриқлар анча камаяди. Шунинг учун  ҳамиша қариқиз ўсимлигини томорқада ўстириш лозим,у ҳар қандай оғриқларда сизга биринчи тез ёрдам вазифасини ўтайди.

Қариқиз тиббиётдан ташқари кулинарияда ҳам фойдаланилади, унинг илдизларидан қаҳва ичимлиги, ёш барглари ва шохларидан эса салатлар, пюре ва шўрвалар тайёрланади. 

ФТТИ Матбуот хизмати