Таълимда шароит ва сифат муҳим

Хабарингиз бор, пандемия билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб, қишки таътилдан сўнг мамлакатимиздаги барча ўқув муассасаларида онлайн таълим йўлга қўйилди. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида ҳам ZOOM платформаси орқали онлайн дарслар юқори сифатда мунтазам ташкил қилиб борилди. Биз онлайн тарзда ташкил қилинган “Физиология одам анатомияси асослари билан” очиқ дарсида қатнашиб, тиббиёт ва биологик фанлар кафедраси мудири, доцент Васила Ботировна Расулова билан суҳбатлашдик.

Тугаётган хафта талабаларимиз Республикамизнинг илғор фармацевтик ишлаб чиқарувчиларидан бири «REMEDY GROUP» МЧЖ қўшма корхонасида танишув амалиётини давом эттирдилар.