Жигар хасталикларида қора седана асосида қўлланиладиган таркиблар
Буюк тиб олими ва табиб Абу Али ибн Сино сариқ касаллигини даволашда дори-дармонлар билан бир қаторда турли воситалардан ҳам фойдаланган. Жумладан, турли сабзавотлар шарбатларини бурунга томизиш бунинг мисоли. Бу шарбатлардан ташқари Ибн Сино ўз асарларида сариқ касални қора седана ёрдамида даволаш таркибларини ёзиб қолдирган. Бунинг учун қора седана уруғини сирка кислотаси эритмасига бир кеча ва бир кундуз солиб қўйилади, кейин бурун томизилади ёки шу туришича ҳидланади. Тибет тиббиёти эса қора седанани ўт йўллари ва жигар касалликларини даволашда тавсия қилади.