Иқтидорли ва фаол талабалар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017- сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда иқтидорли талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021-2022 ўқув йили давомида фанларни юқори баҳоларга ўзлаштиргани, илмий, маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштироки ва намунали хулқи учун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг иқтидорли ва фаол талабалари раҳбарият томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

АҚШ ва Япония олимлари саратон касаллигига қарши вакцина яратди. У иммунитет тизимини мустаҳкамлаш орқали организмдаги хавфли ўсмаларни йўқ қилишга ёрдам беради. Маълумки, ҳозирга қадар бу хасталикни даволашда сўнгги чора сифатида кимётерапия ва нур терапияси муолажалари ҳамда жарроҳлик амалиёти қўлланиб келинмоқда.

Маълумки, 2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

Навоий шаҳрида ўтказилган IV Республика фан олимпиадасида республикамизнинг 14 та ҳудудидан 196 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этди. Улар туман, шаҳар босқичида саралаб олинган ўқувчилар бўлиб, билимдонлар беллашуви бўлган сўнгги босқич ҳаяжонли кечди. Маълумки, республика босқичи ғолибларига бир нечта имтиёзлар берилади. Икки кун давом этган фан олимпиадасининг Республика босқичида 7 та йўналиши бўйича ғолиблар аниқланди. Биология ва кимё фанлари бўйича ўтказилган имтиҳонларда 85 нафар ўқувчи ўз билим ва тафаккурини синовдан ўтказди. Олимпиадада республикамизнинг академик лицей ва мактабларининг 11-синф битирувчилари иштирок этди. Фан олимпиадасининг ёпилиш маросимида 7 йўналиш бўйича ғолиблар эълон қилиниб тақдирланди.

Қонунга кўра рекламада, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади.