Кеча Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти “GRANDPHARM TRADE” компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Компаниянинг “GPH Academy” таълим йўналиши директори Юлдуз Гафурова ҳамкорлик келишуви мақсадлари ҳақида шундай дейди:

Қозоғистон Республикасининг "Нур-Султон" шаҳрида 22 -23 апрель кунлари "Шарқий Европа ва Марказий Осиёда соғлиқни сақлаш технологияларини баҳолашни ривожлантириш истиқболлари" мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Анжуман дастури доирасида пленар йиғилишлар, илмий ва амалий симпозиумлар ўтказилди. Конференцияда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Нидерландиянинг HTAi соғлиқни сақлаш технологияларини баҳолаш халқаро ассоциацияси, Япониянинг соғлиқни сақлаш иқтисодиёти ва ISPOR тиббий натижаларни баҳолаш бўйича халқаро жамият, Соғлиқни сақлаш бўйича халқаро ва қозоғистонлик экспертлар, иқтисодчилар ва бошқа малакали тиббиёт ташкилотлари вакиллари маьруза билан қатнашдилар. Анжуманда Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази ўқитувчиси, профессор Зайнутдинов Хикматулла Суннатович фаол иштирок этдилар.

Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида China Pharmaceutical University вакиллари билан ZOOM платформаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди. Хитой Фармацевтика университети (ХФУ) халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Chen Zhang хоним билан ўтган онлайн мулоқотда ФТТИдан институт ректори Азиз Дўсматов, ўқув ишлари бўйича проректори Шахноза Умарова, профессор Хикматулла Зайнутдинов, Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази директори Шоҳиста Феҳрузовна ҳамда институт ўқитувчилари қатнашдилар.

Бугун барча соҳалар қатори фармацевтика соҳаси ҳам жадал ривожланаётган бир вақтда, ушбу соҳа мутахассисларининг касбий малакасини ошириш, энг охирги талаблар асосида кадрлар билимини мустаҳкамлаб бориш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Farmasevtika ta’lim va tadqiqot institutida koronavirusga qarshi dori vositasi yaratildi

Юртимизда ҳар йили буюк саркарда соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун кенг нишонланмоқда. Анъанага мувофиқ, бу йил ҳам улуғ бобокалонимизни хотирлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида ҳам бобокалонимиз Амир Темур хотирасига бағишланган давра суҳбати ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейига экскурсия уюштирилди.