“Каврак" ўсимлигининг бизга маълум бўлмаган хусусиятлари

Заминимизда доривор гиёҳларнинг кўплаб турлари учрайди. “Каврак” — Ферула шулардан бири. Ундан халқ табобатида узоқ йиллардан буён фойдаланиб келинади. Каврак - (Ferula) туркуми селдердошлар (соябонгулдошлар)- Apiaceae (Umbelliferae) оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик ўт ўсимлиги. Ковракнинг ер юзида 160 дан зиёд турлари, Ўрта Осиё республикаларида 104, мамлакатимизда эса 50 тури учрайди. Смола - елим олишда сассиқ коврак, Куҳистон ковраги каби турлари ишлатилади. Каврак республикамизнинг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикасининг қумли чўллар, адирлар, тоғлар ва тоғолди ялангликларда, соз тупроқли ерларда ўсади.

“Таълим тадқиқотга, тадқиқот тараққиётга етаклайди” шиори остида ўтказилаётган талабалар илмий–амалий анжуманининг очилиш маросимида Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти профессор ўқитувчилари, Талабалар илмий жамияти аъзолари, талабалар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Анжуманнинг очилиш маросимида Фармацевтика фанлари доктори, профессор Аҳмадхўжа Юнусходжаев барчани илк бор ўтказилаётган илмий-амалий анжуман билан қутлаб, Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти илмий тадқиқотлар билан шуғулланишга қаратилган олий ўқув юрти эканлигини, унинг талабалари яратувчанлик қобилиятига эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Сўнгра, Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ректори Азиз Дўсматов тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларини илм-фан, тадқиқотга бағишланган кун ва соҳа ривожи йўлидаги қўйилган биринчи қадам билан табриклаб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 24 август кунидаги “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 502-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда талаба-ёшларда ўзбек ва жаҳон адабиётига бўлган қизиқишини ошириш, адиб ва мутафаккирларимиз ижоди билан яқиндан танишиш, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш мақасадида 2022 йил 1 июнь куни Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти фармация факультети 102 А ва 104 А гуруҳ талабалари иштирокида Адиблар хиёбонига ташриф амалга оширилди.

2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб халқ табобатини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ибн Сино илмининг билимдонлари” танлови ўтказилади "Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорига (ПҚ–251-сон, 20.05.2022 й.) мувофиқ: Давлат тиббиёт муассасаларида, жумладан ҳар бир поликлиникада, доривор ўсимликлар воситасида даволашга мўлжалланган халқ табобати хоналари ва фитобарлар ташкил қилинади;

Касб танлаш инсон ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Танланган касбга меҳрни уйғотиш эса шу соҳага катта хисса қўшган инсонлар билан ўтказилган тадбирларда янада ошади. Шу мақсадда 2022 йил 30 май куни Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида “Илм – саодат калити, илмсизлик – жаҳолатдир” ва “Касбим – фахрим менинг” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда институтнинг 1-проректори, профессор Умарова Шахноза Зиятовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор Зайнутдинов Хикматулла Суннатович, Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази директори, профессор Искандарова Шохиста Фехрузовна, фармацевтика фанлари доктори Абдижалилова Зилола Хикматуллаевна, Тиллар кафедраси мудири Тўйчиева Саодат Меликузиевна, маънавият бўлими услубчиси Юсупова Нигора Эркиновна, ФТТИ профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида бакалавриат ва магистратурага 2022/2023 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланди!

Кеча Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида Цзянси анъанавий хитой табобати университети вакили билан учрашув бўлиб ўтди. Цзянси анъанавий хитой табобати университети вакили Екатерина хоним билан ўтган учрашувда ФТТИ институт ректори Азиз Дўсматов, ўқув ишлари бўйича проректори Шахноза Умарова, Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази директори Шоҳиста Феҳрузовна ҳамда институт мутахассислари қатнашишди.