Рекламада миллий ва оилавий анъаналарга зид бўлган образлардан фойдаланиш тақиқланади

Қонунга кўра рекламада, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади.

"Premum non nocere"( жабр қилма) - шифокорларнинг илоҳий бурчи рукни остида маълумотлар билан таништиришда давом этамиз. Ушбу сонда ҳомиладорлик даврида қўлланилиши мумкин бўлмаган дори воситалари борасидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Ҳомиладорлик даврида қўлланилиши мумкин бўлмаган дори воситалари

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг 1 - босқич талабалари ўтган ҳафтада танишув амалиётини ўташди. Амалиёт давомида талабалар Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги етакчи саналган "ASKLEPIY Group" компанияси фаолияти билан танишишди, ташкилот омборхонасига боришди.

Фармацевтическом институте образования и исследований прошел семинар по теме: «Как успевать всё? Причины стресса и усталости». Спикером и организатором семинара выступил руководитель международного отдела ФИОИ (ФТТИ) Саидагзам Саидов.

Заминимизда доривор гиёҳларнинг кўплаб турлари учрайди. “Каврак” — Ферула шулардан бири. Ундан халқ табобатида узоқ йиллардан буён фойдаланиб келинади. Каврак - (Ferula) туркуми селдердошлар (соябонгулдошлар)- Apiaceae (Umbelliferae) оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик ўт ўсимлиги. Ковракнинг ер юзида 160 дан зиёд турлари, Ўрта Осиё республикаларида 104, мамлакатимизда эса 50 тури учрайди. Смола - елим олишда сассиқ коврак, Куҳистон ковраги каби турлари ишлатилади. Каврак республикамизнинг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикасининг қумли чўллар, адирлар, тоғлар ва тоғолди ялангликларда, соз тупроқли ерларда ўсади.

“Таълим тадқиқотга, тадқиқот тараққиётга етаклайди” шиори остида ўтказилаётган талабалар илмий–амалий анжуманининг очилиш маросимида Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти профессор ўқитувчилари, Талабалар илмий жамияти аъзолари, талабалар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Анжуманнинг очилиш маросимида Фармацевтика фанлари доктори, профессор Аҳмадхўжа Юнусходжаев барчани илк бор ўтказилаётган илмий-амалий анжуман билан қутлаб, Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти илмий тадқиқотлар билан шуғулланишга қаратилган олий ўқув юрти эканлигини, унинг талабалари яратувчанлик қобилиятига эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Сўнгра, Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ректори Азиз Дўсматов тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларини илм-фан, тадқиқотга бағишланган кун ва соҳа ривожи йўлидаги қўйилган биринчи қадам билан табриклаб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 24 август кунидаги “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 502-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда талаба-ёшларда ўзбек ва жаҳон адабиётига бўлган қизиқишини ошириш, адиб ва мутафаккирларимиз ижоди билан яқиндан танишиш, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш мақасадида 2022 йил 1 июнь куни Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти фармация факультети 102 А ва 104 А гуруҳ талабалари иштирокида Адиблар хиёбонига ташриф амалга оширилди.