30-июнь - Ўзбекистонда Ёшлар куни

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “30 июнь – Ёшлар куни” этиб белгиланган.

Доривор ўсимликлар хом ашёсидан биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактлар ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, қадоқлаш материаллари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади;

Институт фармацевт ва фармаколог олимлари ҳамкорлигида табиий ва минерал манбалар асосида биотехнологик ва кимёвий синтез усули билан кўп компонентли «Антиковир» препарати яратилди.

Ҳиндистоннинг Коимбатур шаҳрида Pauerlifting (пауэрлифтинг) спорт тури бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Унда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг спорт фармакологи, ФТТИнинг Экспериментал ва спорт фармакологияси мутахассислиги 1- босқич магистратура талабаси Сергей Фотиев Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаб, 93 кг m3 (master) ва m3 мутлоқ тоифасида Олтин медал соҳиби бўлди. Сергей Степанович бир вақтнинг ўзида Pauerlifting бўйича миллий терма жамоанинг бош мураббийи ҳам саналади. Чемпионат давомида унинг жамоадошлари иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритишди.

Буюк тиб олими ва табиб Абу Али ибн Сино сариқ касаллигини даволашда дори-дармонлар билан бир қаторда турли воситалардан ҳам фойдаланган. Жумладан, турли сабзавотлар шарбатларини бурунга томизиш бунинг мисоли. Бу шарбатлардан ташқари Ибн Сино ўз асарларида сариқ касални қора седана ёрдамида даволаш таркибларини ёзиб қолдирган. Бунинг учун қора седана уруғини сирка кислотаси эритмасига бир кеча ва бир кундуз солиб қўйилади, кейин бурун томизилади ёки шу туришича ҳидланади. Тибет тиббиёти эса қора седанани ўт йўллари ва жигар касалликларини даволашда тавсия қилади.

ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтик маҳсулотлар юзасидан 2022 йил июнь ойига қадар аниқланган ҳолатлар бўйича маълумот берди.