Рамазон ойи муносабати билан ҳайр-эҳсон акцияси ташкил этилди.

Рамазон - саховат ойи. Сахийлик бошқа гўзал ахлоқлар сингари ўрганиб, орттириладиган фазилат саналади. «Фитрат», яъни иймон ва гўзал аҳлоқларга нисбатан мойиллик чиройли аҳлоқий тарбиянинг мевасидир. Албатта, баъзан сахийлик қондан, гендан ҳам инсонга ўтади. Гўзал ахлоқ ҳам, қабиҳлик ҳам одамда ҳаёти давомида шаклланади. Ёш авлодга сахий бўлишни ўргатиш, бу борада уларга ўрнак бўлиш жуда муҳим. Рамазон ана шундай гўзал хулқларни орттириб оладиган ойдир.

Аҳолини рўйхатга олиш шунчаки статистика эмас, балки бу мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги фотосуратини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади. Рўйхатга олиш маълумотлари аҳолининг сони, таркиби ва тақсимланиши тўғрисида тўлиқ тасаввурни уйғотади.

Маълумки, мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида таълим тизимини халқаро талаблар даражасида ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида ҳам ана шу устувор вазифалардан келиб чиқиб, қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

2021 yil 11 oktabr kuni soat 9:00 da Farmatsevtika ta’lim va tadqiqot institutining tantanali ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi. Tadbirga ta’sischilar, mehmonlar, OAV vakillari, institut professor- o‘qituvchilari, 2021-2022 o‘quv yiliga o‘qish uchun qabul qilingan talabalar va ularning ota-onalari tashrif buyurishdi.